Криштиану Роналду Саудиянинг «Ан-Наср» клубига ўтиши мумкин

30 Ноябрь, 16:22
Криштиану Роналду Саудиянинг «Ан-Наср» клубига ўтиши мумкин

ASTANA. Кazinform – Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубига ўтиши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Испаниянинг «Marca» нашри хабарига кўра, «Ал-Наср» клуби раҳбарияти Роналдуга 2,5 йиллик шартнома таклиф қилган.

Шартномага кўра, португалиялик футболчи йилига 200 миллион евро ишлаб олади. Бунга унинг маоши ва реклама шартномалари киради.

Бошқа клублар бунчалик катта шартнома таклиф қила олмагани учун Роналдуни тилга олинган жамоалар орасидан топиш эҳтимоли катта.

Айни пайтда К.Роналду Португалия терма жамоаси таркибида Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иштирок этаётгани мълум. У бу жаҳон чемпионатида клубсиз ягона футболчи. Португалия терма жамоаси H гуруҳидаги дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонди ва якуний ўйин натижасидан қатъи назар, плей-оффга йўлланма олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Ўхшаш янгиликлар
Теги:

Янгиликлар