Валюталар курси:
    usd/kzt 425.71 eur/kzt 495.53

    rub/kzt 5.99 cny/kzt 66.56
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 3 °С
Алматы: 0 °С

Криштиану Роналду дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланди

22 Сентябрь 20:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Aнглиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Forbes журнали талқинига кўра, 2021 йилда энг кўп маош оладиган футболчилар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Рўйхат нашр сайтида эълон қилинган, деб хабар беради Kazinform.

Роналдунинг умумий даромади 125 миллион долларни ташкил этди, шундан 70 миллион доллар маош, қолган 55 миллион доллар реклама шартномалари.

Роналду-беш карра «Олтин тўп» соҳиби, беш карра Чемпионлар лигаси, Европа чемпиони ва Миллатлар лигаси ғолиби. У «Манчестер Юнайтед» да ўйнаб, уч карра Aнглия чемпиони бўлган, Aнглия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. Роналду терма жамоалар тарихидаги энг яхши ҳужумчи, Европа чемпионатларининг, Чемпионлар Лигаси, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва «Реал» нинг энг яхши ҳужумчиси.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар