Кремний водийси компанияларида ҳар куни 1600 киши ишсиз қолмоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform - Amazon, Facebook ва Salesforce компаниялари иқтисодий инқироз туфайли ишдан бўшатилганлар рўйхатида етакчилик қилмоқда, дея хабар беради Kazinform Breitbart Newsга таяниб.

2023 йил бошидан бошлаб штаб-квартираси Калифорнияда жойлашган юқори технологияли компанияларда мутахассисларни ишдан бўшатиш тенденцияси авжига чиқди. Ҳар куни ўртача 1600 нафар техник ходим ишини йўқотади.

Статистик маълумотларга кўра, фақат 2022 йилнинг 15 декабрида дунё бўйлаб 91 компания 24151 нафар ходимни ишдан бўшатган. Бу 154256 нафар ходимнинг тахминан 15,6 фоизини ташкил этди.

2022 йилнинг ноябридан бери антирейтингни Amazon, Facebook (Meta) ва Salesforce бошқариб турибди, улар мос равишда 18 000, 11 000 ва 8 000 ходимни ишдан бўшатган.

Salesforce бош директори Марк Бениофф ўз компаниясининг ишдан бўшатишини пандемия даврида ҳаддан ташқари ишга олиш сабабли давом этаётган иқтисодий инқироз билан боғлади.

Дунёдаги энг йирик инвестиция банкларидан бири бўлган Goldman Sachs ўтган ҳафта бутун дунё бўйлаб 3000 нафар ходимини ишдан бўшатишни бошлади, BlackRock халқаро инвестиция компанияси эса 500 нафаргача иш ўринларини қисқартирди.

Фото: istockphoto.com


Сўнгги хабарлар