ҚР Ҳукуматининг янгиланган таркиби

Фото:
ASTANА. Каzinform – Қозоғистон Ҳукумати тўлиқ тузилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ҳукуматнинг янгиланган таркиби иккита янги ном билан тўлдирилди. Бироқ Ҳукумат раҳбари ўзгармади. 30 март куни Парламент депутатлари Алихан Смаиловни Бош вазир лавозимига тайинлашга келишиб олдилар.

Ҳукумат аппарати раҳбари ҳам жойида қолди. Президент фармони билан Ғалимжан Қойшибаев Бош вазир ўринбосари ва Ҳукумат аппарати раҳбари этиб тайинланди.

Мурат Нуртилеу Ҳукумат аъзоларидан бири. Аниқроғи, Мурат Нуртилеу Президент фармони билан Бош вазир ўринбосари – Ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Шу тариқа, у илгари ўзи ишлаб келган Президент Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Иккинчи янги исм – 2021 йил март ойидан буён «Самруқ-Қазна» миллий фаровонлик жамғармаси» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Алмасадам Сатқалиев. Энергетика вазири лавозимига тайинланди. Бунгача бу лавозимда ишлаб келган Болат Ақшолақов Президент маслаҳатчиси бўлди.

Ҳукумат раҳбарининг яна бир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин ўз лавозимида қолди.

Алтай Кўлгинов - Бош вазир ўринбосари.

Давлат раҳбарининг фармони билан Ерулан Жамаубаев ҳам Бош вазир ўринбосари – Молия вазири лавозимига қайта тайинланди.

Марат Ахметжанов Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида қолди.

Мудофаа вазири ҳам ўз лавозимида қолди. Давлат раҳбарининг фармони билан Руслан Фатихули Жақсилиқов лавозимига қайта тайинланди.

Алибек Қуантиров Миллий иқтисодиёт вазири лавозимини қайта эгаллади.

Асхат Оралов Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида ишлашда давом этади.

Азамат Есқараев яна Адлия вазири этиб тасдиқланди.

Тамара Дуйсенова ҳам Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири лавозимида қолди.

Йил бошида Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири этиб тайинланган Марат Қарабаев ҳам ўз лавозимида қолди.

Ажар Ғиният Соғлиқни сақлаш вазири этиб қайта тайинланди.

Давлат раҳбарининг фармони билан Бағдат Батирбекули Мусин Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири этиб тайинланди.

Зулфия Сулейменова Экология ва табиий ресурслар вазирлиги раҳбари лавозимида қолди.

Дархан Қидирали Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири лавозимида ишлашда давом этади.

Юрий Ильин Фавқулодда вазиятлар вазири этиб қайта тайинланди.

Саясат Нурбек бундан кейин ҳам Фан ва олий таълим вазирлигига раҳбарлик қилади.

Ербол Қарашўкеев Қишлоқ хўжалиги вазири этиб қайта тайинланди.

Ғани Бейсембаев Таълим-маориф вазири лавозимида қолди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Сўнгги хабарлар