ҚР Ҳукуматига мамлакатнинг ғарбий ҳудудларини комплекс ривожлантириш режалари тақдим этилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров бугун Ҳукумат йиғилишида мамлакатнинг ғарбий ҳудудларини комплекс ривожлантириш режаларини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ғарбий ҳудудлар – Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Манғистау вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс режалар лойиҳалари тақдим этилди. Президент топшириқларини бажариш мақсадида 2022-2025 йилларда Ақтўбе ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларини янги комплекс ривожлантириш режалари ишлаб чиқилди, шунингдек, Атирау ва Манғистау вилоятларини 2021-2025 йилларга мўлжалланган мавжуд комплекс ривожлантириш режалари янгиланди», — деди А. Куантиров.

Унга кўра, ғарбий ҳудудларни ривожлантиришнинг 4 та комплекс режасини молиялаштиришнинг умумий ҳажми 15,3 триллион тенге, жумладан, республика бюджетидан 1,7 триллион тенге ажратилади.

«Вазирлик марказий давлат органлари ва ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва барқарор иш ўринларини яратишга бевосита ва билвосита мультипликатив таъсир кўрсатиш салоҳияти юқори бўлган лойиҳаларни танлаш устида иш олиб борди», — деди вазир.

Хусусан, Ақтўбе вилоятининг комплекс режаси 92 та тадбирдан иборат. Режанинг умумий миқдори 1,7 триллион тенге, жумладан, республика бюджетидан – 343,3 миллиард тенге, маҳаллий бюджетдан – 165,6 миллиард тенге, хусусий инвеститсиялардан – 1,2 триллион тенге жалб этилади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятини комплекс ривожлантириш режасида умумий қиймати 2,6 триллион тенге бўлган 116 та чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан, республика бюджетидан – 416,1 миллиард тенге, маҳаллий бюджет – 117,8 миллиард тенге, хусусий инвестициялардан – 2,1 триллион тенге жалб этилади.

Атирау вилоятини янгиланган комплекс ривожлантириш режаси умумий қиймати 8,9 триллион тенгега тенг 185 та чора-тадбирлардан иборат. Жумладан, республика бюджетидан – 535,8 миллиард тенге, маҳаллий бюджетдан – 112,6 миллиард тенге, хусусий инвестициялардан – 8,3 триллион тенге жалб этилади.

Манғистау вилоятини ривожлантиришнинг янгиланган комплекс режаси 2,1 триллион тенгега тенг 226 тадбирдан иборат. Жумладан, республика бюджетидан – 375,2 миллиард тенге, маҳаллий бюджетдан – 117,9 миллиард тенге, хусусий инвестициялардан – 1,6 триллион тенге жалб этилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар