ҚР Ҳукумати захираси ҳисобидан тадбиркорларга етказилган зарарларни қоплаш механизми тасдиқланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр айрим ҳудудлардаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарарни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда primeminister.kz хабар беради.

Ҳудудлар ҳокимликлари ва тегишли давлат органлари билан оммавий тартибсизликлар натижасида етказилган зарарни қоплаш ва тиклаш ишларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қю Ўскенбаев ва Алмати, Чимкент шаҳарлари, Алмати, Жамбил, Шарқий Қозоғистон ва Қизилўрда вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари батафсил маъруза қилдилар. 8 та ҳудудда 270 та объект, жумладан 45 таси маъмурий ва 225 таси савдо бинолари шикастланган. 44 та маъмурий объектни реконструкция қилиш ишлари бошланди, Чимкент ва Алмати шаҳарларида 12 та савдо объектида ишлар якунланди.

Бундан ташқари, комиссия томонидан кичик ва ўрта бизнес субъектларига етказилган зарарни Ҳукумат захираси ҳисобидан қоплаш механизми тасдиқланди. Тасдиқланган механизмга кўра, тадбиркорларнинг кўчмас мулкига етказилган зарар тасдиқланган смета ҳужжатлари асосида қопланади. Бунда йўқолган товар-моддий бойликлар учун компенсация миқдори «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси билан биргаликда тасдиқловчи фискал ҳужжатлар асосида ҳудудий комиссиялар томонидан белгиланади.

Р. Скляр шикастланган объектларни тиклаш ва текширишларни якунлаш бўйича ишларни тезлаштириш ҳамда кўрилган чора-тадбирлар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишни топширди.

Сўнгги хабарлар