ҚР Ҳукумати раҳбари 5G ни жорий этишни 2027 йилгача якунлаш бўйича топшириқ берди

Фото:
ASTANА. Кazinform – Бош вазир Алихан Смаилов мамлакатда интернет ва алоқа сифатини ошириш бўйича қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Шунингдек, Бош вазир республика ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўлларини интернет билан қамраб олиш бўйича топшириқ берди.

«Вазирлик мобил алоқа ва интернет сифатини таҳлил қилиши керак. Шундан келиб чиқиб, «Арзон интернет» миллий лойиҳаси доирасида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши керак. Бугунги кунда мамлакатимизда 5G мобил алоқасини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Биринчи навбатда, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва вилоят марказларини қамраб олиш режалаштирилган. Бу иш 2027 йилда якунланиши керак», - деди у.

Ҳукумат раҳбари ҳудудларда 3G ва 4G алоқа стандартларини янада ривожлантириш муҳимлигини эслатди.

Фото: аа.cоm.tr

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар