ҚР Ҳукумати қарори билан Абай, Жетису ва Улитау вилоятларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президентининг Абай, Жетису ва Улитау вилоятларини ташкил этишни назарда тутувчи «Қозоғистон маъмурий-ҳудудий тузилишининг айрим масалалари тўғрисида»ги Фармонини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб хабар беради.

Ҳаракатлар режаси қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:

янги ҳудудлар чегараларини белгилаш;

марказий давлат органларининг ҳудудий органларини ташкил этиш;

марказий ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликларини тасдиқлаш;

янги ташкил этилаётган ҳудудлар ўртасидаги бюджет маблағлари балансини қабул қилиш;

республика бюджетини шакллантириш ва аниқлаштириш учун ҳисобга олинадиган ҳудудларни шакллантириш харажатларини киритиш ва бошқалар.

Режанинг қабул қилиниши янги ташкил этилаётган ва қайта ташкил этилаётган ҳудудларда давлат органлари фаолияти учун зарур бўлган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди. Лойиҳани амалга ошириш республика бюджетидан молиявий харажатларни талаб қилмайди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Скляр янги вилоят марказларида қатор йиғилишлар ўтказди, унда ҳудудларнинг зарур маъмурий биноларни сотиб олиш, ижарага олиш ва таъмирлашга тайёрлиги ва эҳтиёжлари баҳоланди.

Умуман олганда, таҳлиллар янги вилоят марказларида давлат органлари ва ходимларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш учун зарур маъмурий бинолар мавжудлигини кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 март куни Президент Парламентнинг қўшма мажлисида Қозоғистонда учта янги вилоят ташкил этилишини маълум қилган эди. Давлат раҳбарининг топшириғи ижроси доирасида Ҳукумат комиссияси тузилиб, унинг доирасида туман ва вилоятлар маслихатларида жамоатчилик эшитувлари, маҳаллий вакиллик органлари билан аҳолининг учрашувлари, шунингдек, Республика Ономастика комиссиясининг йиғилиши ташкил этилди.

Сўнгги хабарлар