ҚР Ҳукумати имтиёзли автокредит дастурини тасдиқлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Ҳукумати имтиёзли автокредит дастурини тасдиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Олжас Сапарбеков маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда имтиёзли автокредит дастурини амалга ошириш учун «Жасыл даму» АЖдан зарур маблағларни ўтказиш бўйича тартиб-таомиллар олиб борилмоқда, – деди у.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда 2015 йилдан буён имтиёзли автокредит дастури амал қилади.

2021 йилнинг майига қадар 82 миллиард тенге ажратилди, жорий йилнинг 31 март ҳолатига кўра, бу маблағга 30 мингта автомобил харид қилинди ва 162 миллиард тенге миыдорида кредитлар берилди.

«Имтиёзли автокредит олишни хоҳловчиларнинг юқори талабини инобатга олиб, иккинчи даражали банклар томонидан янги ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Дастур Halyk Bank, Евроосиё банки, Jusan Bank, ЦентрКредит Банк, Форте Банк каби иккинчи даражали банклар орқали амалга оширилади», — деди қўмита раиси ўринбосари.

Олжас Сапарбековнинг сўзларига кўра, 2022 йил 15 апрелда Қозоғистон Ҳукумати 227-сонли қарор қабул қилган.

Ушбу ҳужжат автокредит дастурини 100 миллиард тенге миқдорида молиялаштиришни назарда тутади.

Бундан ташқари, автобус паркини модернизация қилиш учун «Жасыл Даму» АЖ ҳисобидан 30 миллиард тенге сарфланади. Дастурнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:

- битта автомашинани молиялаштириш миқдори 10 миллион тенгедан ошмайди;

- Битта қарз олувчи икки йилда бир марта имтиёзли кредит асосида автомашина олиши мумкин;

- молиялаштириш муддати 7 йилдан ошмайди;

- дастлабки тўлов 0%;

- Автотранспортнинг нархи 15 миллион тенгедан ошмаслиги керак.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар