ҚР Ҳукумати браунфилд нефть конларини ўзлаштиришни муҳокама қилди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтказилган Энергетика кенгаши йиғилишида бир қатор браунфилд нефть конларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси, марказий давлат органлари, Миллий банк, «Самруқ-Қазна» АЖ, «ҚазМунайГаз» миллий компанияси раҳбарияти иштирокида инвестициялар ҳажмини ошириш ва ўзлаштиришнинг якуний босқичидаги конларнинг барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Хусусан, ишлаб чиқариш ҳажми, бандлик ва солиққа тортиш масалалари муҳокама қилинди», – деб хабар берилган Ҳукуматнинг расмий сайтида.

photo

Бош вазир ички ёқилғи-мойлаш материаллари бозорини сақлаб қолиш, давлат бюджети ва Миллий жамғарма маблағларини тўлдириш, шунингдек, иш ўринларини сақлаб қолиш мақсадида бундай конларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, йиғилишда ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги қатор долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

photo

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар