ҚР Ҳукумати аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг номонетар чораларини жорий қилмоқчи

None
ASTANA. Кazinform - Ҳукумат аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг номонетар чораларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг Парламент депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Ҳукумат халқни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг номонетар чора-тадбирларини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бугунги кунда Астана шаҳрида бирламчи лойиҳа сифатида 2 та давлат хизмати амалга оширилиши белгиланди: умумий таълим мактаблари ўқувчилари ва тарбияланувчиларининг айрим тоифаларини бепул ва имтиёзли озиқ-овқат билан таъминлаш; фуқароларнинг айрим тоифаларига дори воситалари, махсус шифобахш буюмлар ва тиббиёт буюмларини таклиф қилиш», — деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.

Унга кўра, юқоридаги иккита лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшма буйруқлар ишлаб чиқилган.

«Уларни йил охиригача амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, Оилавий рақамли картаси ва «Ижтимоий ҳамён»ни бирлаштириш режалаштирилмоқда. Бу келгусида ижтимоий ёрдамга жуда муҳтож оилаларни аниқлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини олдиндан кўриш имконини беради, – дейди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Гулмира Алякпарова


Сўнгги хабарлар