ҚР Ҳукумати 2022 йилда 26 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқади
28 Декабрь 12:42

ҚР Ҳукумати 2022 йилда 26 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқади

NUR-SULTAN. Кazinform - Ҳукумат 2022 йилда 26 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Адлия вазири Марат Бекетаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Адлия вазирлиги қонун лойиҳалаштириш хизмати бўйича идоралараро комиссия аъзолари билан биргаликда 2022 йилга мўлжалланган режа лойиҳасини ишлаб чиқди. Дастлаб, режа лойиҳаси 31 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Парламентга киритишни назарда тутган эди. Жорий йилнинг 10 ноябр куни бўлиб ўтган режа лойиҳаси тақдимотида қонун лойиҳаларининг асосий қоидалари, уларни ишлаб чиқиш асослари белгилаб берилди. Сизга тақдим этилган режа лойиҳаси Президент Администрациясининг изоҳлари билан тўлиқтирилди», - деди Марат Бекетаев.

Вазирнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаларини Парламентга киритиш муддатлари қайта кўриб чиқилган. Концепциялари тегишли муҳокамани талаб қиладиган бир қатор ташаббуслар ҳам олиб ташланди. Қолганлари учун режа лойиҳаси ўзгартирилмаган.

«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, янгиланган режа лойиҳасида 26 та қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Йилнинг биринчи ярмида – 7 та қонун лойиҳаси, иккинчи ярмида – 19 та қонун лойиҳаси», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив