ҚР ҳудудларида зарар кўрган КЎБ субъектларига компенсация тўлана бошлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Кичик ва ўрта бизнес субъектларига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш бўйича ҳудудий комиссиялар тадбиркорларнинг мурожаатларини фаол кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб хабар беради.

Жорий йилнинг 31 январ ҳолатига кўра, «InfoKazakhstan.kz» электрон платформаси орқали Алмати, Чимкент, Алмати, Жамбил, Шарқий Қозоғистон, Ақтўбе ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида зарарни ундириш бўйича 2000 дан ортиқ аризалар келиб тушган.

Компенсация механизми аризаларни суд экспертизаси асосида соддалаштирилган тартибда ва аризачининг хоҳишига кўра кўриб чиқишни назарда тутади.

Оператив экспертизаларни ўтказиш учун Алматида 33 нафар эксперт ишламоқда, 68 нафар суд эксперти учун қўшимча захира яратилган. Ҳудудий комиссиялар фаолияти доирасида ижобий қарорлар қабул қилинди, мурожаат қилган тадбиркорларнинг ҳисоб рақамларига дастлабки компенсациялар ўтказилди.

Масалан, Алматида 17 тадбиркор жами 33 миллион тенгелик тўловларни олди. Ҳукумат тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарни тиклаш мақсадида уларни тезкорлик билан тиклаш бўйича ишларни давом эттиради.


Сўнгги хабарлар