ҚР ТИВ вакили Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг норасмий учрашувига изоҳ берди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёевнинг Чимкентда бўлиб ўтган норасмий учрашувини изоҳлади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Биз бу йўналишдаги савдо-сотиқни, транзит салоҳиятини, маданий алоқаларни фаол ривожлантирмоқдамиз. Шунинг учун Қозоғистоннинг бошқа ҳеч бир шаҳрида эмас, балки Чимкентда бўлиши мантиқан тўғри», — деди Айбек Смадияров брифингда журналистлар саволларига жавоб берар экан.

У, шунингдек, давлат раҳбарларининг қачон учрашиши ва масалаларни муҳокама қилиши муҳимлигини таъкидлади.

«Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари исталган вақтда учрашиб, айрим масалаларни қўшничилик, қардошлик руҳида муҳокама қилишлари жуда қувонарли», – деди Айбек Смадияров.

Эслатиб ўтамиз, Тоқаев ва Мирзиёев ўртасидаги учрашув 3 март куни Чимкентда бўлиб ўтган эди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Томонлар Қасим-Жомарт Тоқаевнинг 2022 йил декабр ойида Тошкентга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар.

Сўнгги хабарлар