ҚР ТИВ: Украинадаги яна 600 нафар Қозоғистон фуқароси эвакуация қилиш учун мурожаат этган

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Украинадан ватанига қайтишни хоҳловчи қозоғистонликлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Украинадаги Элчиси маслаҳатчиси Сергей Коновалов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Яқинда 600 киши эвакуатсия қилиш учун мурожаат қилган. Шундай қилиб, бизнинг консуллигимизда 1,5 минг киши бор. Қозоғистоннинг Украинадаги Элчихонаси иш охиригача у ерда бўлади. Ҳозирча бу мамлакатдан фуқароларимизни эвакуация қиламиз», - деди Сергей Коновалов журналистларга.

Элчихона вакили, шунингдек, Украинада транспорт нархи бир неча баробар ошганини айтди.

«Ҳозир машиналар нархи жуда қиммат. Украинанинг Львов шаҳри ва Польша билан чегарада автобус нархи 10-15 минг долларга етиши мумкин. Шу боис Элчихонани таъминлаш ва эвакуацияни давом эттириш учун қўшимча маблағ ажратиш масаласи ҳал қилинмоқда. Бугунги кунгача Қозоғистон фуқароларини эвакуация қилиш жараёни бир неча кишининг биргаликдаги ишидир», — деди у.

Аввал хабар берилганидек, Украинадан Қозоғистон фуқароларининг иккинчи гуруҳи Нур-Султанга етиб келди.

Улар Польшадан Атирауга, кейин эса Нур-Султанга етиб келишди. Самолётда 120 нафар катталар ва 4 нафар бола бор.

Юртига эсон-омон етиб келган ыозоғистонликларни Нур-Султан аҳли хурсандчилик билан кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон фуқароларини Украинадан ватанига олиб келишни давом эттирмоқда.

Сўнгги хабарлар