ҚР ТИВ ўринбосари Чехия, Словакия ва Австрияга боради

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко Чехия, Словакия ва Австрияда хизмат сафарида бўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 2-6 октябр кунлари Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко амалий ташриф билан Чехия, Словакия ва Австрияда бўлади. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Прагага ташрифи чоғида «Қозоғистоннинг ижтимоий ислоҳотлари ва Шарқий Европа мамлакатлари тажрибаси» халқаро конференциясида иштирок этади. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ва Чехия Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолаш мақсадида учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Чехия Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Томаш Тесарж билан учрашади», - дея у вазирликдаги ҳафталик брифингда маълум қилди.

Унга кўра, Роман Василенко Братиславада Словакия Республикаси ижтимоий-сиёсий гуруҳлари вакиллари билан «Замонавий Қозоғистон: ислоҳотлар ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ҳамда Словакия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказади.

«Вена шаҳрида қозоғистонлик дипломатнинг Қозоғистон-Австрия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси, шунингдек, Федерал Президентнинг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Герда Фогль ҳамда Европа ва халқаро ишлар федерал вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлари режалаштирилган», - деди Айбек Смадияров.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар