Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР ТИВ раҳбари Покистон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

27 Январь 08:59

NUR-SULTAN. Kazinform - Покистон томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Макдум Шоҳ Маҳмуд Куреши билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Қозоғистон ТИВ хабар берди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги халқаро майдондаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Вазир М. Тлеуберди Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида Қозоғистон Покистоннинг бўлажак раислигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди ва ушбу тадбирда иштирок этишини тасдиқлади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар