ҚР ТИВ Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазият ҳақида ў змуносабатини билдирди

Фото:
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди Қозоғистон ҳарбийларининг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазиятни тартибга солишда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда Kazinform хабар бермоқда.

«Муаммо бундай қўйилаётгани йўқ. Кеча Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилишида Арманистон бош вазири КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларига Озарбайжон ва Арманистон чегарасидаги вазият ҳақида маълумот берди. Умумий маълумот олинди, албатта, биз объектив маълумот олишни хоҳлаймиз. Чунки ҳар икки томондан турли маълумотлар келяпти. Шу боис давлат раҳбарлари воқеа жойига бориб, тўлиқ маълумот олишлари ва бу маълумотларни давлат раҳбарларига етказишлари керак, деган қарорга келинди»

, — деди Мухтар Тилеуберди.

Шунингдек, у Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегара делимитация қилинмаганини эслатди. Шунинг учун чегара бузилиши ҳақида бирор фикр билдириш қийин.

«Шунинг учун ҳозир биринчи вазифа Озарбайжон-Арманистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссия ишини жонлантиришдир. Биз тажрибамизни баҳам кўришга тайёрмиз. Чунки биз қуруқликдаги ва ҳатто денгиздаги чегараларимизни белгилаб олдик. Россиядан ташқари барча қўшни давлатлар билан чегараларимизни белгилаш ишлари якунланди. Россия билан чегарани демаркация қилиш учун яна 2-3 йил керак бўлиши мумкин»

, — деди ҚР Ташқи ишлар вазири.

Вазир, шунингдек, тинчликпарвар қўшинларни юбориш масаласи кун тартибида эмаслигини эслатиб ўтди.

Сўнгги хабарлар