ҚР ТИВ: Давлат хорижий компаниялар бизнесини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўрмоқда
10 Январь 18:30

ҚР ТИВ: Давлат хорижий компаниялар бизнесини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўрмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган хорижий инвесторлар ва компанияларга мурожаат қилди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

«Ҳурматли инвесторлар!

Қозоғистон бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий этилиши муносабати билан, шунингдек, Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаевнинг топшириғига мувофиқ, давлат томонидан мамлакатимиздаги хорижий компанияларнинг инвестициялари ва субъектларини ҳимоя қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётганини маълум қиламиз.

Биз давлат томонидан инвесторлар олдидаги барча мажбуриятлар сақланиб қолаётганини ва мамлакатдаги вазият барқарорлашгани сари ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича ишлар давом этишини алоҳида таъкидлаймиз.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Инвестициялар қўмитаси «KAZAKH INVEST» миллий компанияси билан биргаликда доимий мониторинг олиб боради ва инвесторларнинг юзага келаётган муаммоли масалаларини ҳал этишда ёрдам беради.

Агар жорий даврда операцион фаолиятда ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қийинчиликларга дуч келсангиз, +7 7172 620-620 телефон рақами орқали кечаю кундуз ишлайдиган call-марказга ёки «KAZAKH INVEST» ҳудудий вакилларига мурожаат қилинг «, — дейилади Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив