ҚР тиббиёт ташкилотлари 1,73 миллиард тенгелик антипиретик ва антикоагулят дори воситалари билан таъминланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон дорихоналарида қиймати 1,2 миллиард тенгедан ортиқ бўлган антипиретик ва антикоагулянт препаратлар сақланмоыда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Йил бошидан буён амбулатор дори-дармон билан таъминлаш доирасида республика тиббиёт муассасаларига 1,73 миллиард тенгелик дори воситалари (антипиретик Парацетамол ва Ибупрофен, антикоагулянтлар Ривароксабан, Апиксабан ва Дабигатран) етказиб берилди, беморларга 528,85 миллион тенгелик тиббий ёрдам кўрсатилди. 2022 йил 11 май ҳолатига кўра, поликлиникалар қошидаги дорихоналарда 1,2 миллиард тенгедан ортиқ ушбу дори воситалари қолдиғи жўнатилган ҳажмнинг 69 фоизини ташкил этади», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати таҳририят сўровига жавобан.

Вазирлик Ягона дистрибьюторнинг омборларида КВИга қарши даволашда ишлатиладиган дори-дармонларнинг икки ойлик минимал захираси мавжудлигини таъминлади.

«Камайтирилиши мумкин бўлмаган таъминотдаги дори-дармонлар Ягона дистрибьютор томонидан тиббий ташкилотларнинг талабига биноан КВИ билан касалланиш кескин ошган ва даволашда қўлланиладиган дори воситалари етишмаслиги ҳолатларида жўнатилади. Тиббий ташкилотларга жўнатилганлиги сабабли, энг кам захиранинг жўнатилган ҳажми бир манбадан харид қилиш орқали тезда тўлдирилади. Минимал захиралар ҳажми Ягона дистрибьютор томонидан тиббий ташкилотларнинг аризаларидан ташқари харид қилинади», — деб эслатди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар