ҚР Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари БМТ раҳбарияти билан учрашади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Омаров БМТ раҳбарияти билан учрашади. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Омаров 5-7 март кунлари Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланмаган мамлакатлар бўйича бешинчи конференсиясида иштирок этмоқда. Умумий муҳокама давомида Қозоғистон делегацияси раҳбари нутқ сўзлаши, шунингдек, БМТ раҳбарияти ва хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган», — деди А. Смадияров вазирликнинг ҳафталик брифингида.

Бундан ташқари, 2023 йил 10 март куни пойтахтдаги ҚР Ташқи ишлар вазирлиги биносида Қозоғистонда БМТ фаолиятининг 30 йиллигига бағишланган брифинг ва БМТнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган барқарор ривожланиш бўйича ҳамкорлик бош дастури ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтади.

«Тадбирда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Қайрат Омаров, БМТнинг Қозоғистондаги доимий координатори Микаэла Фриберг-Стори, БМТ агентликлари ва дипломатик корпус раҳбарлари иштирок этади», — деди расмий вакил.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар