ҚР Ташқи ишлар вазири: Рақамли иқтисодиёт ШҲТ мамлакатлари иқтисодий ўсишининг асосий омилидир

None
None
ТASHKENT. Kazinform - Бугун Ўзбекистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари жаҳон ва минтақадаги вазиятни муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди ўз нутқида протекционизмнинг кучайиши ва товар етказиб бериш занжирларининг узилиши ШҲТ ҳудудида рақамли хизматлар саноати ва электрон тижоратни ривожлантиришни долзарб вазифа қилиб қўйишини таъкидлади.

«Рақамли иқтисодиётда инновацияларнинг иқтисодий ўсишнинг асосий омили сифатидаги аҳамиятини қайд этиб, 2021 йилда ШҲТ Бош вазирлари кенгашида тасдиқланган ШҲТ инновацион кластерлари технопарклари пулини яратиш концепцияси мамлакатларимизнинг ўтиш жараёнини тезлаштиришига, иқтисодиётларни технологик тараққиётнинг янги босқичига кўтаришига ишончим комил», - деди вазир.


Маърузачи ушбу операцияларда ШҲТга аъзо давлатларнинг миллий валюталаридан фойдаланиш савдо соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши мумкинлигини қўшимча қилди. Бу бир вақтнинг ўзида Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.

ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси ташкилотнинг сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитига тайёргарликнинг якуний босқичи ҳисобланади.



Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар