+7 (701) 759 90 19
USD 420.67 EUR 510.99
RUB 5.58 CNY 64.92
Янгиликлар

ҚР Таълим вазири 2021 йилдан бошлаб диплом қандай берилишини айтди

14 Январь 18:46
Баҳам кўринг:
ҚР Таълим вазири 2021 йилдан бошлаб диплом қандай берилишини айтди

NUR-SULTAN. Kazinform – Таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларига олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга тааллуқли киритилган янги ўзгартишлар ҳақида ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов гапириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Олий таълим муассасаларида энди ўқув ютуқларини ташқи баҳолаш тартиби мавжуд эмас. Олий таълим муассасаларига академик эркинлик берилади. Ҳар бир университет ўзининг ўқув дастурини ишлаб чиқади. Шунинг учун бундай баҳолашни ўтказишга ҳожат йўқ», - деди вазир ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Унга кўра, маълумотни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаси, уларни рўйхатдан ўтказиш ва бериш тартиби тўғрисидаги талаблар қонун билан ҳам белгиланади.

«2021 йилдан бошлаб ҳар бир ОТМ битирувчиларга индивидуал дипломлар беради. Яъни, ҳар бир ОТМда берилган барча дипломлар бир хил бўлмайди. Ҳар бир университет индивидуал брендга айланади ва талабалар таълим сифатига қараб таълим муассасаларини танлайдилар. Энди давлат намунасидаги дипломлар берилмайди», - деди А.Аймағамбетов.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив