ҚР Таълим-маориф вазирлиги: мактабда ёш ўқитувчиларни қўллаб-қувватлашнинг янги формати жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мактаб ва коллежларда директорлар етишмайди. Бу ҳақда Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов ўқитувчиларнинг август республика конференциясида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яқин кунларда ўз касби бўйича иш бошлаётганлар учун янги лойиҳа ишга туширилади. Яъни, мактабга янги келган ҳамкасбларимиз учун йил давомида касбни ўзлаштириш йўналишида алоҳида дастур тузилади. Уларнинг ҳар бирига раҳбар тайинланади. Бу борада ёш мутахассис ўқув йили давомида қўллаб-қувватланади. Йил якунларига кўра, кейинги ишлар бўйича қарор қабул қиламиз. Яъни, ёш мутахассис ўзига юкланган вазифани тўлиқ бажариши учун тегишли ёрдам кўрсатилади», — деди А. Аймағамбетов.

Унга кўра, бу йўналишда хорижий тажриба инобатга олинади.

«Хорижда ёш мутахассис келганида унга тўлиқ дарс берилмайди. Унинг малакасини оширишга кўпроқ эътибор қаратилиб, ёш мутахассис таълим муассасасида ҳамкасбларининг дарсларида қатнашади. Бироқ, ёш ўқитувчи тўлиқ маош олади. Келгуси йилдан бошлаб мамлакатимизда ана шундай тизимни жорий этмоқчимиз», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар