ҚР Таълим-маориф вазирлиги: Болалар боғчаларини лицензиялаш халқаро тажрибадир

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлигининг Мактабгача ва ўрта таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримова онлайн брифингда болалар боғчаларини лицензиялаш бўйича халқаро тажриба ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Kazinform.

«Германияда барча болалар боғчалари лицензияланган. Фақат федерал ҳудудларда бу талаблар фарқ қилиши мумкин. Масалан, АҚШ, Канада, Португалия ва Россияда болалар боғчалари лицензияланган. Қирғизистонда хусусий боғчалар лицензия олиб, ўз фаолиятини олиб боради. Сингапур, Малайзия, Корея каби мамлакатларда мактабгача таълим муассасалари аккредитациядан ўтказилади», — деди Гулмира Каримова.

Қўмита раҳбари, шунингдек, боғчалар масаласида ташвишланишга асос йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, лицензиялаш босқичма-босқич амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар