ҚР Таълим-маориф вазири мамлакат халқини байрам билан табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов мамлакат халқини Таълим куни билан табриклади, дея хабар беради Кazinform.

«Сизларни 1 сентябр - янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклайман! Бу ўзгача ҳис-туйғуларни уйғотадиган байрамдир, чунки барчамиз ўқувчи бўлдик ва шу куни биз унутилмас мактаб йилларини эслаймиз. Бу бутун авлодларни бирлаштирган байрамдир.

Бу кун, айниқса, биринчи синф ўқувчилари, уларнинг оналари ва оталари, бобо-бувилари учун ҳаяжонли дақиқалардан бири бўлади. Бу йил 400 мингга яқин бола 1-синфга боради. Улар ўзларининг биринчи алифбосини олиб, билим оламига қадам қўядилар.

Бу 170 минг битирувчи учун алоҳида кун. Чунки битирувчилар битирув имтиҳонларига тайёргарлик кўрмоқда, олий ўқув юртларига ўқишга кириб, ҳаётнинг янги босқичини бошламоқда.

Буни янада қулайроқ қилиш мақсадида ўтган йилдан бошлаб Миллий ягона тест топшириш тартибига бир қанча имтиёзлар жорий қилинган. Яъни, бу 2 та имконият Миллий ягона тестни 4 марта топшириш ва грантга ҳужжат топшириш», - деди вазир.

Шунингдек, 7,6 минг мактабда 3 миллион 700 минг нафар болаларни ўқитувчиларимиз меҳнати, юксак касб маҳорати билан ўқтишини таъкидлади.

Қозоқ мактаблари, коллежлари, болалар боғчалари ва бошқа таълим ташкилотларида энг яхши ўқитувчилар ишлайди. Улар ўз ўқувчиларининг салоҳиятини қандай очишни биладиган содиқ мутахассислардир. Ўқувчиларимизнинг халқаро олимпиадалардаги ғалабалари, коллеж ўқувчиларининг Wоrkdskills чемпионатларида эришаётган ютуқлари ва фарзандларимизнинг бошқа ютуқлари бунинг далилидир.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ўқитувчи ва ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. 2023 йил январ ойидан бошлаб ўқитувчилар, боғча тарбиячилари ва бошқа таълим ходимларининг иш ҳақи яна 25 фоизга оширилади.

Халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган иқтидорли болаларга 4,7 миллион тенгегача бўлган мукофотлар тўланади. Бундай олимпиадалар рўйхати яна 7 та интеллектуал беллашувлар билан тўлдирилади. Уларга университетларда ўқиш учун грантлар ҳам берилади. Ўқитувчиларга бир марталик тўлов ҳам берилади.

Тушуниш керакки, ўзлаштириши паст болалар алоҳида ёрдамга, яхши сўзларга ва муваффақиятга эришишига ишончга муҳтож. Шу боис бу йил Президентимиз кўмагида «БИЛ», «Дарын» каби мактабларда ўқувчилар учун 15 фоизлик квота жорий этдик. Бундан ташқари, биз бир қатор махсус дастурларни бошладик.

Биз алоҳида эҳтиёжли болалар ўзларини имкон қадар қулай ҳис қилишлари ва мактабларда ўқишлари учун ўқитувчи ёрдамчилари сонини кўпайтирмоқдамиз. Бу ушбу йўналишдаги мураккаб ишларнинг фақат бир қисмидир.

«Бу масалада ҳамкасбларим мени қўллаб-қувватлашига, меҳр, илиқлик, қўллаб-қувватлаш ва ўзига ишончга муҳтожларни тушунишига ишонаман.

Болаларга муваффақиятли ўқув йили ва катта соғлик, янги билимлар, ғалабалар ва кашфиётлар олиш учун ҳаракатлар тилайман!

Ҳамкасбларимга ижодий муваффақиятлар, меҳнатсевар ва ғайратли талабалар, соғлик ва муваффақиятлар тилайман!

Барчангизга таълим куни муборак бўлсин!», - деди Асхат Аймағамбетов.

Сўнгги хабарлар