ҚР Стратегик режалаштириш агентлиги раиси миллий лойиҳаларнинг тузилиши ҳақида гапириб берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Вазирлар ўринбосари зиммасида миллий лойиҳаларни амалга ошириш борасида бир нечта вазифалар турибди. Бу ҳақда TALAP.Тalks платформасида берган интервьюсида Қозоғистон Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси, Астана халқаро молия маркази раҳбари Қайрат Келимбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«10 та миллий лойиҳадан 40 та йўналиш тарқалади. Кичик вазифалар ҳам бор. Масалан, «иқтисодий ўсиш« йўналиши бўйича бир нечта нуқталар мавжуд. Ёки «кучли ҳудудлар« йўналиши. Бу йўналиш «Нурли ер« ва «Нурли йўл« дастурларини ўз ичига олади. 100 га яқин вазифалар ва 200 дан ортиқ кўрсаткичлар мавжуд. Яъни, рақамларнинг ўзи бир неча минг. Энди уларнинг сони 200 бўлади «, - деди Қайрат Келимбетов.

Шунингдек, у миллий лойиҳалар доирасида ҳар бир вазир ўринбосарига қанча вазифалар юкланишини айтди.

»Aгар биз ҳар бир вазирлик учун ўртача кўрсаткични оладиган бўлсак, унда ҳар бир вазир ўринбосарининг биттадан учгача вазифаси бор«, - деди у.

Қайрат Келимбетов мамлакат биринчи марта давлат дастуридан миллий лойиҳага ўтаётганини таъкидлади.

»Бу жуда жиддий ва кенг кўламли вазифа. Қолаверса, агар 2025 йилгача молиялаштириш ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳаммаси уч йиллик бюджетда ҳисоблаб чиқилган. Бугун Парламентда уч йиллик бюджет муҳокама қилинмоқда «,-деди агентлик раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар