ҚР ССВ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мукофотига сазовор бўлди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Қозоғистондаги расмий вакили Керолин Кларинвал «Соғлом миллат» миллий тиббий саммити доирасида ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге номидан Ажар Ғиниятга мукофотни топширди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугун мен учун Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири доктор Ажар Ғиниятга доктор Ханс Клюге ва ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси ҳамда ЖССТдаги ваколатхонасининг барча ходимлари номидан ушбу мукофотни топшириш катта шарафдир. 19 июн куни Қозоғистонда нишонланадиган тиббиёт ходимлари куни муносабати билан доктор Ғиниятга мукофотни топширганимдан, айниқса, ҳаяжондаман. Доктор Ғиният, Қозоғистонда пандемияга қарши курашга қўшган улкан ҳиссангиз учун сизга раҳмат, сизга ва Қозоғистоннинг барча тиббиёт ходимларига мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик тилайман», - деди Кэролайн Кларинвал Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирига мукофотни топширар экан.


Сўнгги хабарлар