ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосапри референдум кунги хавфсизлик чоралари ҳақида гапирди
«Мамлакатда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият барқарор. Бир кунда 10 тагача ҳолат қайд этилади. Эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, 3 мартдан бошлаб республика ва барча вилоятлар яшил ҳудудга киритилган. Мамлакатдаги барқарор эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда барча карантин чекловлари бекор қилинди», — деди у Марказий сайлов комиссияси мажлисида.
Шунингдек, у референдум вақтида профилактика чораларини кўриш зарурлигини таъкидлади.
«Жумладан: референдум иштирокчилари гуруҳини тартибга солиш, ижтимоий масофани сақлаш, кўп одамлар тўпланишининг олдини олиш; хоналарда вентиляция ёки кондиционер тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш; сунъий вентиляция бўлмаганда хоналарни тизимли вентиляция қилиш; Овоз беришдан олдин ва вақтида керак бўлганда хоналарни вентиляция ва дезинфеция қилиш. Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мамлакатда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлашга ёрдам беради. Бу профилактика чора-тадбирлари Бош давлат санитария врачининг бугунги йиғилишда маъқулланадиган қарори лойиҳасига киритилган», — деди Айжан Есмағамбетова.
Йиғилишда Қозоғистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг махсус қарори бир овоздан қабул қилинди.
Муаллиф: Марлан Жиембай