ҚР Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус тарқалишини бўйича 3 ойга прогноз қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой коронавирус инфекцияси бўйича яқин 3 ойлик эпидемиологик вазият прогнозини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Вазирлик яқин 3 ойлик коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият прогнозини янгилади. Хусусан, пессимистик сценарийда ноябрда кунига ўртача қайд этилган ҳолатлар сони 1800 тагача, декабрда эса 2350 тагача. Ҳақиқий сценарийга кўра, ноябрда 1650 та, декабрда эса 1600 та ҳолат қайд этилиши мумкин», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, оптимистик сценарийда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ноябр ойида кунига 1500 кишини, декабрда эса 1100 нафарни ташкил қилиши мумкин.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий ҳокимлик органлари билан биргаликда коронавирус инфекциясига қарши профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга оширишдаи ва мониторинг қилишда давом этмоқда», — деди Aлексей Цой.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар