ҚР Соғлиқни сақлаш вазири: Эмланмаганларнинг ишлашига рухсат берилмайди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири мажбурий эмлашни ишга қабул қилиш шарти сифатида тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой «Ўткир респиратор вирус инфекциялари, тумов ва уларнинг кучайиши(пневмония), менингококк инфекцияси, чечак ва қизомиқ пайтида санитар-эпидемияга қарши, санитария-профилактик чораларни ташкил этишга ва уларни олиб боришга қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар»га қўшимчалар киритиш тўғрисида буйруққа имзо чекди.

Ҳужжат 17 октябрдан кучга киради.

«Буйруқ бўйича, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, фақат CОVID-19 га қарши эмланган ходимларга кун давомида ишлашга рухсат берилади. Эмланмаганлар, агар улар коронавирус ташхиси қўйилиб, тузалганига 3 ой ўтмаган бўлса, ПЗР - тести ёки доимий тиббий контрендикациялар тўғрисида тиббий маълумотнома бўлса, ишлашга рухсат берилади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар