ҚР Соғлиқни сақлаш вазири биологик хавфсизлик тўғрисидаги қонун лойиҳасининг асосий босқичларини айтиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform- Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой «Қозоғистон Республикаси биохавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўрилган чораларни айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қонун лойиҳаси Парламент ялпи мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳасида қуйидаги таҳдидларга қарши курашишнинг самарали тизимини шакллантириш талаб этилади:

1) Қозоғистон Республикасининг Миллий хавфсизлик стратегияси;

2) биоагентлар билан ишлаш учун талабларни бирлаштириш;

3) микроорганизмларнинг миллий ва амалий коллекциялари фаолиятини тартибга солиш;

4) давлат бошқарувининг уйғун тизимини яратиш;

5) патоген биоагентлар муомаласи тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилишнинг ягона тизимини яратиш;

6) биотаваккалларни бошқариш тизимини жорий этиш;

7) биологик хавфларни прогноз қилиш тизимини яратиш;

8) ихтисослаштирилган хизматлар ва аҳолининг фавқулодда вазиятларга тайёрлигини таъминлаш;

9) давлат томонидан тартибга солишнинг профилактик функциясини кучайтириш шароитида тартибга солиш.

«Ҳукумат таҳриридаги қонун лойиҳаси юқоридаги ёндашувларни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган 8 боб ва 32 моддадан иборат бўлиб, патоген биоагентлар билан ишлашга рухсатномалар бериш ва қайта расмийлаштириш учун олти ойлик ўтиш даври ҳамда қўшимча 6 ойлик муддатдан иборат. Республика бюджет комиссияси 2022-2024 йилларга мўлжалланган қонун лойиҳасини амалга ошириш учун 25 миллиард тенгега яқин харажатларни тасдиқлади. Бу харажатлар мутахассисларни ижтимоий ҳимоя қилиш, давлат лаборатория базасини қўшимча жиҳозлаш, биохавфсизлик соҳасида ягона давлат ахборот тизимини яратиш ва қўллаб-қувватлаш, микроорганизмлар коллекциясини сақлаш харажатларини ўз ичига олади», — деди Aлексей Цой.


Сўнгги хабарлар