ҚР сенаторлари ЕХҲТ мажлисларида иштирок этдилар
28 Февраль 12:42

ҚР сенаторлари ЕХҲТ мажлисларида иштирок этдилар

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Сенати делегацияси Вена шаҳрида бўлиб ўтган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент Ассамблеясининг қишки сессиясида иштирок этди, дея хабар беради Кazinform юқори палата матбуот хизматига таяниб.

Қўшма мажлис кун тартибидан Парламент Ассамблеясининг Доимий қўмитаси, учта ялпи қўмитаси йиғилишлари, шунингдек, «Европада хавфсизлик кафолатлари ва умумий хавфсизлик: ЕХҲТнинг роли» мавзусидаги муҳокама ўрин олган.

Парламент аъзолари олдида ЕХҲТ Бош котиби, мазкур ташкилотнинг бошқа институтлари раҳбарлари, шунингдек, унинг Парламент Ассамблеяси раиси сўзга чиқди.

Доимий комиссия йиғилиши доирасида Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раисининг ўринбосари, ЕХҲТ ПА махсус вакили Асқар Шакиров барқарор ривожланиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маъруза қилди.

Қишки сессияда сенаторлар Ақмарал Алназарова, Ғумар Дуйсембаев ва Қайрат Қожамжаров ҳам иштирок этди.

Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив