USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

ҚР Сенатининг 21 октябрдаги йиғилиши кун тартиби тасдиқланди

18 Октябрь 16:59
Баҳам кўринг:
ҚР Сенатининг 21 октябрдаги йиғилиши кун тартиби тасдиқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Сенати Раиси Маулен Aшимбаев Палата Бюроси йиғилишида раислик қилди. Депутатлар Сенатнинг 21 октябрдаги йиғилиши кун тартибини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Парламент Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган амнистия тўғрисидаги қонунни қабул қилди ҚР Сенати амнистия тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади

Шунга кўра, Палатанинг бўлажак йиғилишида сенаторлар «Республика бюджетининг ижросини назорат қилиш Ҳисоб қўмитаси аъзосини тайинлаш тўғрисида» тавсияномасини кўриб чиқадилар.

Кун тартибига иккита қонун лойиҳаси ҳам киритилган. Улардан бири - «Каспий денгизини ер манбалари ва ер фаолиятининг ифлосланишидан ҳимоя қилиш учун Каспий денгизининг денгиз муҳитини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Aсосий Конвенция Протоколини ратификация қилиш тўғрисида» ги қонун лойиҳаси. Ушбу ҳужжат денгиз муҳитининг ер усти манбаларидан ифлосланишини олдини олиш ва камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, протоколни ратификация қилиш энг илғор технологиялар ва экологик амалиётни қўллаш имконини беради.

Шунингдек, депутатлар «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига давлат харидлари, ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ва табиий монополиялар, алоқа, автомобиль транспорти ва мудофаа масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқадилар. Қонун лойиҳаси, фақат алоҳида ҳолатларда, тўғридан -тўғри шартнома тузиш йўли билан, битта манбадан давлат харидларини амалга оширишни назарда тутади.

Бундан ташқари, «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасидаги 2004 йил 22 декабрдаги «Бойқўнғир « космодромида «Байтерек« космик ракета комплексини ташкил этиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Протоколни ратификация қилиш тўғрисида» ги қонун лойиҳаси Сенатнинг Ташқи ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасига топширилди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив