ҚР Сенати спикери «Бельгия-Қозоғистон» дўстлик гуруҳи раиси билан учрашди

None
Фото: ҚР Сенати матбуот хизмати
ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати спикери Маулен Ашимбаев «Бельгия-Қозоғистон» дўстлик гуруҳи раиси Тим Ванденпут бошчилигидаги Бельгия Парламенти депутатлари делегацияси билан учрашди. Томонлар икки томонлама ҳамкорлик ва парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Kazinform Сенат матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Маулен Ашимбаев бельгиялик парламентарийларни қаршилар экан, Бельгия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим сиёсий ва иқтисодий ҳамкори эканини таъкидлади. Сенат раиси парламентлараро, жумладан, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

«Биз парламентлараро алоқаларнинг жадал ривожланишидан манфаатдормиз. Икки давлат парламентларида дўстлик гуруҳлари муваффақиятли фаолият юритмоқда. Улар ҳамкорлигимизни ривожлантиришнинг муҳим механизмидир. Қозоғистонлик депутатлар бельгиялик ҳамкасблари билан ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси ва Парламентлараро Иттифоқ платформаларида мулоқот қилишдан ҳам манфаатдор», — деди Маулен Ашимбаев.

Сенат раиси бельгиялик ҳамкасбларига Қозоғистонда давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берди. Бундан ташқари, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг кенг доирасини ҳам муҳокама қилдилар.

Тим Ванденпут Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ўзгаришлар, шунингдек, мамлакатнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги самарадорлигини қайд этди. Парламент аъзоси Бельгиянинг сармоявий ва транспорт-логистика лойиҳаларини ривожлантириш, шунингдек, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар