Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Сенати раиси ТУРКСОЙ Бош котиби билан учрашди

27 Июнь 23:41

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев билан учрашди, дея хабар беради Kazinform ҚР Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб.

Маулен Ашимбаев ТУРКСОЙ ташкил этилганидан буён ўтган 30 йил давомида туркий дунё давлатларини бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган кўплаб тадбирлар ва лойиҳалар амалга оширилганини таъкидлади.

«ТУРКСОЙ туркий давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан муҳим ташкилотдир. Кейинги йилларда туркий дунё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Бу кўп жиҳатдан Давлат раҳбарларининг қарорлари туфайли амалга ошди. Туркий давлатлар парламентлари эришилган келишувларни олий даражада амалга оширишга фаол ҳисса қўшмоқда. Парламентлараро тадбир ва учрашувларда маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда», — деди Маулен Ашимбаев.

Палата Спикери, шунингдек, Бош котибга бўлажак Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII Съезди ҳақида маълумот бериб, мазкур платформа турли дин вакиллари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ҳамкорлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Маулен Ашимбаев Съезд Котибияти раҳбари сифатида Султан Раевни бўлажак диний форумда иштирок этишга таклиф қилди.

Ўз навбатида, Халқаро Туркий маданият ташкилоти Бош котиби Султан Раев туркий мамлакатларнинг атоқли арбоблари ва адибларининг юбилейларини нишонлаш доирасидаги тадбирлар ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у Туркистон шаҳрининг туркий дунёнинг маънавий пойтахти сифатида мустаҳкамловчи ролини янада кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Маулен Ашимбаев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ТУРКСОЙ доирасида туркий давлатлар ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фаол иш олиб боришга тайёр эканлигини таъкидлади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар