ҚР Сенати раиси: Шонли армиямиз – давлатчилигимиз ва суверенитетимиз қалқони

Фото: Фото: senate.parlam.kz
ASTANА. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев қозоғистонликларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади, дея хабар беради Кazinform.

Сенат раиси ўзининг Facebookдаги саҳифасида табригини эълон қилди.

«Азиз дўстлар!

Барчангизни Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан табриклайман!

Бу мард аждодларимизнинг қаҳрамонлик анъаналари, аскарларимизнинг жанговар руҳини тараннум этувчи байрамдир. Шу куни Ватанни севиш, эл-юртга хизмат қилиш, қасамёдга содиқлик каби эзгу қадриятларнинг аҳамияти ойдинлашади. Буларнинг барчаси фуқароларимизда ватанпарварлик туйғусини ошириши, ёш авлод камолотига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев Бутун армия кенгашидаги нутқида Қуролли Кучларимиз давлатчилигимизнинг мустаҳкам таянчи эканини таъкидлади. Дарҳақиқат, қудратли армиямиз давлатчилигимиз ва суверенитетимизнинг мустаҳкам қалқонидир. Шу боис Ватан ҳимоясидек олижаноб бурчни шараф билан бажараётган армиямиз билан доимо фахрланамиз.

Байрам билан табриклаб, ҳар бир оилага бахт, қувонч, фаровонлик тилайман. Юртимиз омон, халқимиз тинч бўлсин! Қуролли Кучларимиз салоҳияти юксалиб, мудофаамиз мустаҳкамлансин!», — деб ёзади Маулен Ашимбаев.

Сўнгги хабарлар