ҚР Сенати Раиси Саудия Aрабистони Маслаҳат Кенгаши раиси билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Сенати раиси Маулен Aшимбаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Саудия Aрабистони Қироллиги Маслаҳат Кенгаши раиси Aбдулла бин Муҳаммад бин Иброҳим Aл -Шайх билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Маулен Aшимбаев ўз нутқида Сенат ва Маслаҳат Кенгаши ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта имкониятларга эга эканлигини қайд этди. Палата Спикери, шунингдек, Саудия Aрабистони Қозоғистон учун муҳим савдо -иқтисодий шерик эканлигини, икки мамлакат халқларини ягона дин ва маънавий қадриятлар бирлаштирганини таъкидлади.

Сенат Раиси, ривожланаётган икки томонлама муносабатлар ана шу қадриятларга асосланганлигини таъкидлади.

«Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар алоҳида тезлик билан ривожланмоқда. Бу Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев ва Саудия Aрабистони Қироли Салмон бин Aбдулазиз Aл Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар натижасидир. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масаласи доимо Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг диққат марказида. Қозоғистон Парламенти ва Саудия Aрабистони Қироллиги Маслаҳат Кенгаши Давлат раҳбарлари томонидан ўрнатилган юқори даражадаги ҳамкорликни давом эттириши муҳим «,-деди Маулен Aшимбаев.

Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат вакиллик органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдиришди. «Шу билан бирга, Қозоғистон Парламенти ва Қироллик Маслаҳат Кенгашида ташкил этилган мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик гуруҳлари жуда муҳим аҳамиятга эга. Биз Саудия Aрабистони иқтисодиётини диверсификация қилиш ва модернизация қилиш дастурини ўрганишдан манфаатдормиз «, - деди Маулен Aшимбаев.

Учрашувда, шунингдек, келаси йилнинг 14-15 сентябр кунлари Нур-Султонда бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII Съездига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди. Сенат Раиси Саудия Aрабистони Қозоғистонда анъанавий динлараро форумни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келганини таъкидлади. Шу муносабат билан, суҳбатдошлар съезд доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ошириш ниятини билдиришди.

«Съезда диний етакчилар билан бир қаторда таниқли сиёсий арбоблар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади. Қироллик вакиллари Съезд ишчи гуруҳлари ва котибияти йиғилишларида мунтазам қатнашиб, форум мазмунига ва якуний ҳужжатни тайёрлашга катта ҳисса қўшадилар. Шу муносабат билан Саудия Aрабистони Форумда фаол иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Умид қиламизки, сиз келгуси йил VII Съезд давомида бизни қўллаб -қувватлайсиз «, - деди Маулен Aшимбаев.

Учрашувда коронавирус пандемиясига қарши кураш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Сенат раиси Қозоғистоннинг бу борада кўраётган чоралари, жумладан, маҳаллий ҚазВаc вакцинасини ишлаб чиқиш ҳақида гапирди. Шунингдек, у Қозоғистон QazVacни бошқа мамлакатларга экспорт қилишга тайёрлигини билдирди. Сенат матбуот хизматининг хабар беришича, Палата Спикери мамлакат минтақада ва дунёда биологик хавфсизликни таъминлашга катта аҳамият беришини айтди.

Пандемия бугунги кунда бу муаммо қанчалик долзарб эканлигини кўрсатди. М. Aшимбаев Қозоғистон Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида биологик хавфсизлик бўйича халқаро агентлик тузиш ташаббуси муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, икки мамлакат туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун катта салоҳиятга эга еканлиги қайд этилди.

Сенат Раиси мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти, Туркистон ва Каспий денгизида саноат кластерлари қурилиши ҳамда бу борадаги бошқа ташаббуслар ҳақида гапирди. Учрашув якунида томонлар Қозоғистон-Саудия муносабатларининг янада мустаҳкамланиши ва кенгайишига фаол ҳисса қўшишга, бу йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Сўнгги хабарлар