ҚР Сенати Раиси ўринбосари: Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятига тўсқинлик қилганлар жазоланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил гувоҳ сифатида кўрсатма беришдан озод қилинади. Бу ҳақда Парламент ялпи мажлисида қонун лойиҳаси муҳокамаси чоғида Сенат Раиси ўринбосари Aсқар Шакиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида биз халқаро тажрибани, биринчи навбатда, Париж ва Венеция тамойилларини пухта ўргандик. Биз инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг яқин ва узоқ хориждаги қонунчилик базаси ва ҳуқуқни қўллаш тажрибасидан ҳам фойдаландик», - деди А. Шакиров «Қозоғистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида.

Қонун лойиҳаси Парламент депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Шу муносабат билан у қонун лойиҳасининг асосий қоидаларига тўхталиб ўтди.

– Вакил мақоми, унинг фаолияти тамойиллари, яъни қонунийлик, очиқлик ҳамда инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда мустақиллик тамойилларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил жиноий ёки маъмурий жавобгарликдан иммунитетга эга. Шу муносабат билан уни жавобгарликка тортишнинг алоҳида тартиби жорий этилади. Бундан ташқари, вакил гувоҳ сифатида кўрсатма беришдан озод қилинади», — деди Сенат Раиси ўринбосари.

Вакилнинг қонуний фаолиятига аралашганлик ёки тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик жорий этилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига тегишли талаб ва чекловлар мавжуд.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар