ҚР Сенати раиси Москвада қозоғистонлик талабалар билан учрашди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Сенати раиси Маулен Ашимбаев Москва шаҳридаги Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар билан учрашди, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати матбуот хизмати.

Шунингдек, ташриф давомида қозоқ халқининг бош шоири Абай Қўнонбайулининг ҳайкали пойига гул қўйди, Россия Федерацияси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашди.

Талабалар билан учрашувда Маулен Ашимбаев мазкур тадбир Қозоғистонда Фан ходимлари кунига тўғри келганига эътибор қаратди. Унинг айтишича, иқтидорли, билимли ёшлар мамлакатни модернизация қилишнинг драйвери ва адолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлидаги муҳим кучлардан бири бўлиши керак. Шу боис Қозоғистонда сифатли таълим муаммосига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Сенат Раиси январ воқеалари ёшлар сиёсатидаги бўшлиқларни яққол кўрсатганини айтиб, бугун Қозоғистонда Давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганига ишора қилди.

photo

«Президентимиз Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаев 8-чақирилган Мажилиснинг биринчи сессиясида вакиллик ҳокимияти тармоғига ёш сиёсатчиларнинг янги авлоди келаётганини таъкидлади. Улар жамиятда янги қадриятларнинг кенг миқёсда улуғланишига таъсир қилиши керак. Сўнгги йилларда ёшларни давлат бошқаруви соҳасига фаол жалб этиш, уларнинг фуқаролик салоҳиятини юксалтириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилиб, тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Сенатда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш ва Парламент функцияларини амалга оширишга ёш экспертларни жалб этишга қаратилган жамоат лойиҳалари йўлга қўйилди. Улар Сенат ҳузуридаги Ёш экспертлар клуби ва Таҳлил мактабидир. Сизларни ушбу лойиҳаларда иштирок этишга таклиф қиламиз», - деди Маулен Ашимбаев.

Учрашувда бугунги кунда дунёда юз бераётган муаммолар ва уларга ёш авлоднинг қаршилик кўрсатиши масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Палата раиси, шунингдек, ўтган асрнинг 60-йилларида Москвадаги олий ўқув муассасаларида таҳсил олган бўлажак қозоғистонлик олимлар ва таниқли жамоат арбоблари «Ёш тулпор» уюшмасига асос солганини ҳам таъкидлади.

«Бирлашманинг асосий мақсади қозоқ маданияти, маънавияти, санъати ва адабиётини улуғлаш эди. Унга таниқли олим Мурат Ауезов, демограф Мақаш Татимов, Қозоғистонда молекуляр биология асосчиси Мурат Айтқожин аъзо бўлди. Яна кўплаб таниқли фуқароларимиз шу шаҳарда ўқиб юрган кезларида уюшмада фаол бўлган. Ўйлаймизки, сизлар бу эзгу анъанани давом эттириб, ўз билимларингизни юртимиз равнақи йўлида сарфлайсиз», — деди Маулен Ашимбаев.

photo

Бундан ташқари, Сенат раиси Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин билан учрашди. Маулен Ашимбаев россиялик ҳамкасбига шу йил 19 март куни бўлиб ўтган Қозоғистон Парламенти депутатлари сайловида халқаро кузатувчи сифатида фаол иштирок этгани ва сиёсий кампанияга холис баҳо бергани учун миннатдорчилик билдирди. Сенат раиси сайловлар мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан бошланган сиёсий ислоҳотлар доирасида ўтказилгани, шу билан Қозоғистоннинг бутун сиёсий тизимини қайта тиклашга қаратилган катта сайлов циклига якун ясаганини таъкидлади. Бундан ташқари, суҳбат чоғида Давлат Думаси депутатлари билан савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама бирдамликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


Сўнгги хабарлар