ҚР Сенати Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги чегара режими тўғрисидаги қонунни маъқуллади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Сенати депутатлари «Қозоғистон Ҳукумати ва Туркманистон Ҳукумати ўртасида Қозоғистон-Туркманистон давлат чегараси режими тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Палатанинг Халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Алишер Сатибалдиев аввалроқ парламент томонидан қабул қилинган ҳужжатни Сенат депутатларига тақдим этди.

«2021 йил 25 октябрда икки давлат ҳукуматлари ўртасида Қозоғистон-Туркманистон давлат чегараси режими тўғрисидаги битим имзоланди.

Мазкур келишув орқали йўл муаммосида юзага келадиган барча ҳолатлар, назорат-ўтказиш пунктларидаги вазият ва бошқа эътибор талаб қиладиган масалаларни тартибга солиш режалаштирилган.

Давлат чегарасининг режими чегарада қўлланиладиган қоидалар билан қуйидаги тартибни ташкил этади: Биринчиси, давлат чегарасини сақлаш. Иккинчиси – давлат чегараси орқали одамлар, транспорт воситалари, товарлар ва бошқа мулкларни олиб ўтиш. Учинчиси, давлат чегараси орқали парвозларни амалга ошириш. Тўртинчиси, давлат чегарасида, чегара зоналарида, шунингдек, чегара сувларида хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш. Бешинчиси – чегарадаги ҳодисани ҳал этиш», – деди Сенат депутати.

Унга кўра, Қозоғистон-Туркманистон давлат чегарасини қўриқлаш бўйича битта чегара бўлинмаси, 4 та чегара пости ва радиолокацион станциялар билан жиҳозланган 9 та техник назорат пункти, 2 та назорат пункти ишлаяпти.

«Шартномада фуқаролар ва юк машиналарининг чегарадан ўтиши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш учун зарур бўлган нормалар ҳисобга олинган.

Битим Қозоғистон-Туркманистон давлат чегараси режимини ўрнатиш ва Қозоғистон Республикасининг миллий хавфсизлигини янада мустаҳкамлашни назарда тутади. Чунки давлат чегарасида турли чегара можаролари келиб чиқиши мумкин. Бундай низолар томонларнинг чегара вакиллари томонидан кўриб чиқилади», – деди Алишер Сатибалдиев.

Қўмита аъзосининг сўзларига кўра, шартнома чекланмаган муддатга тузилади. Мазкур ҳужжат томонлардан бири бошқа томонга дипломатик каналлар орқали уни тугатиш нияти ҳақида ёзма маълумот бергунга қадар амал қилади.

Туркманистон томони бу ҳужжатни ўтган йили апрель ойида ратификация қилган.

ҚР Сенати депутатлари қонунни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар