ҚР Сенати Евроосиё тараққиёт банкининг Россияга тегишли улушини сотиб олиш ҳақидаги ҳужжатни қабул қилди

None
ASTANА. Кazinform - Сенатнинг ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасидаги Евроосиё тараққиёт банкининг тўланган устав капиталидаги Россия Федерациясининг улушини сотиб олиш ва сотиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қонун лойиҳасини тақдим этган Бош вазир ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев қайд этилган келишув доирасида Қозоғистоннинг Евроосиё тараққиёт банкидаги улуши ошишини таъкидлади.

«Қозоғистон Ҳукуматининг жорий йил 2 мартдаги қарорига кўра, 6 март куни олди-сотди шартномаси имзоланган. Шартномага кўра, Қозоғистоннинг банк устав капиталидаги улуши 4,3 фоизга ошади. Қозоғистон Республикаси ва бошқа акциядор мамлакатларнинг улуши ортиши билан Россия Федерациясининг улуши мос равишда камаяди. Бу банкнинг акциядорлар тузилмасини диверсификация қилиш ва унинг фаолиятидаги хатарларни камайтириш имконини беради. Умуман олганда, мазкур ўзгартириш банк учун молиялаштиришга қулайликни таъминлайди ва жорий рейтинг ҳамда кредитлаш ставкаларини сақлаб қолиш имконини беради», — деди вазир.

Сенат депутатлари қонун лойиҳасини қабул қилишга қарор қилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар