ҚР Сенати депутатлари россиялик ҳамкасблари билан ўзаро ҳамкорлик масаласини муҳокама қилдилар

None
ASTANA. Kazinform - Сенатда Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича комиссиянинг XVIII йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.

Йиғилишни очган Сенат Раиси Маулен Ашимбаев икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашувда депутатлар Қозоғистон-Россия ҳамкорлигини асосий йўналишлар бўйича ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Унда таълим, транзит ва транспорт салоҳияти, ҳудудлараро ва чегаравий ҳамкорлик масалалари ўрин олган.

Комиссия аъзолари автомобил йўллари инфратузилмасини биргаликда ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Чегара ўтказиш пунктларини ривожлантириш, уларни замонавий назорат-тафтиш мажмуалари билан жиҳозлаш, чегара яқинидаги инфратузилмани яхшилаш ҳам эътибордан четда қолмади.

Комиссиянинг Қозоғистондан ҳамраиси, Сенат вице-спикери Асқар Шакиров галдаги вазифаларни сифатли ишлаб чиқишда парламентлараро ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Федерация Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, комиссиянинг Россия томонидан ҳамраиси Андрей Яткин ҳамкасбларига қатор долзарб масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилгани учун миннатдорлик билдирди ва барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида фаол ишлашга тайёрлигини билдирди.

Фото: senate.parlam.kz

Сўнгги хабарлар