ҚР Савдо вазирлиги озиқ-овқат нархларини барқарорлаштиришнинг янги усулини таклиф қилди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирининг биринчи ўринбосари Арман Шаққалиев вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида мавсумлараро озиқ-овқат нархларини барқарорлаштиришнинг янги механизмини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Асосий ўзгаришлар эртапишар сабзавотларни харид қилишнинг айланма схемаси механизмидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлади. Биз Покистон, Ўзбекистон ва Тожикистон каби бозорларни мақсад қилиб олдик. Барқарорлик даврининг иштирокчилари ва айланиш схемаси аниқланди. Булар йирик ва минтақавий тармоқлар бўлади», - деди у.

Арман Шаққалиев жорий йилда қўлланилган янги формула аввалгисидан сезиларли фарқ қилишини ва нархларни барқарорлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

«Агар илгари бозор нархини пасайтириш орқали нархни тартибга солган бўлсак, энди уни «ишлаб чиқарувчи баҳоси, қўшимча харажатлар ва 15 фоизлик товар устамаси» формуласи бўйича шакллантиришга ҳаракат қиламиз. Биз бу форматдан кўп нарса кутамиз. Бу йилги мавсумлараро нархлар 2022 йилги нархдан сезиларли даражада паст бўлади», — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар