Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Савдо вазири озиқ-овқат инфляциясини жиловлаш йўлларини айтиб ўтди

12 Январь 11:42

NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов озиқ-овқат инфляциясини жиловлаш йўлларини айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Озиқ-овқат инфляциясини жиловлаш ва ижтимоий аҳамиятга эга товарлар нархларини давлат томонидан тартибга солишни кучайтириш чора-тадбирлари доирасида маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига реал ва арзон нархлар мавжудлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда», - деди вазир.

Унга кўра, Савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш ва товарларни қайта тақсимлаш баланси устидан тўлиқ мониторингни таъминлайди.

«Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини жалб этиш чоралари кўрилмоқда. Зарур ҳолларда экспортни чеклаш чоралари ўз вақтида амалга оширилади. Чорвачилик ва сабзавот экспорти аллақачон тақиқланган», — деди Бақит Султанов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар