ҚР Рақамли ривожланиш вазири: Биз блокчейн технологиясини жорий қилмоқчимиз

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Биз блокчейн технологиясини жорий этишга қарор қилдик, деди ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

«Ҳамкасбларимиз билан биргаликда блокчейн технологияси билан янги уйни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёнини тақдим этдик. Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (АХКМ) келаётган одамларга бўлган талабни таҳлил қилиб, биз энг оммабоп хизматларга эътибор қаратдик. Мисол учун, жорий йилнинг 9 ойи давомида қозоғистонликлар уй-жойни рўйхатга олиш учун АХКМга 900 минг марта, нотариусга 700 минг марта мурожаат қилган. Шундай қилиб, биз блокчейн технологиясини жорий этишга қарор қилдик. Шу тариқа кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва гаровга қўйиш жараёнини тезлаштирдик», — деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, масалан, янги қурилган уйдан квартирани ипотека эвазига сотиб олишни ўйлаб кўрсангиз, ҳужжатларни йиғиб, тўртта ташкилот – банк, нотариус, уй эгаси ва АХКМ ўртасида сарсон бўлишга тўғри келади. Жорий йилда 900 мингта шундай ҳолат кузатилди десак, ҳар бир ҳолатда бу ташкилотларга 2-3 мартадан бориш зарурлигини ҳисобга олсак, натижада одамлар 3 миллион марта нари-бери югуришга мажбур бўлганини кўрамиз.

«Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун биз ҳозирда бизнес ташаббуси билан пилот лойиҳани ишга туширдик. Биз банк жараёнини, шунингдек, мулкдор ва давлат, яъни «Фуқаролар учун ҳукумат» жараёнини бирлаштирдик. Биз давлат сифатида аҳолини АХКМга бориш мажбуриятидан озод қилишга, қулай ва самарали хизматлар орқали уйдан чиқмасдан хизмат олиши учун шароит яратишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Aгар бу муаммони тўғридан-тўғри банк ёки қурилиш эгаси орқали ҳал қилиш мумкин бўлса, нега АХКМга бориш керак ?! Бусиз ҳам давлат барча шартномаларни маълумотлар базасига киритади.

Ушбу лойиҳани амалга оширган вазирлигимиз, Aдлия вазирлиги, DI Group, Xalyk bank, Алтин банк ва Фуқаролар учун ҳукумат мутахассисларига миннатдорчилик билдираман», - деди Бағдат Мусин.

Сўнгги хабарлар