ҚР Президентлигига номзодлар лингивистика комиссиясидан қандай синовдан ўтади

Фото:
ASTANA. Кazinform – Бугун Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловида номзодларнинг давлат тилини мукаммал билишини аниқлаш бўйича комиссия тузиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзоднинг давлат тилини билиши Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасига асосан лингвистик комиссиянинг қарори билан белгиланади. Марказий сайлов комиссиясининг ушбу масала бўйича ваколати «Қозоғистон Республикасида сайлов тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 54-моддаси 2-бандида кўрсатилган.

Хусусан, мазкур моддага мувофиқ, Конституциявий кенгашнинг Конституциянинг 41-моддаси 2-бандини расмий изоҳлаш тўғрисидаги қарорига кўра, номзоднинг давлат тилини билиш малакаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан белгиланади. Конституциявий кенгашнинг 1998 йил 9 октябрдаги 280-сонли қарорига биноан Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 41-моддаси 2-бандини расмий изоҳлаш тўғрисида Конституциянинг 41-моддаси 2-банди нормасининг Қозоғистон Республикаси давлат тилини равон билиш меъёри қисмида «қозоқ тилида малакали ўқийди ва ёза олади, ўз фикрини қийинчиликсиз етказади ва омма олдида сўзлай олади» дейилган», - деди Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Мухтар Ерман МСК йиғилишида.

Унга кўра, номзодларнинг давлат тилини мукаммал билишини аниқлаш МСК қарорига асосан камида 5 нафар мутахассисдан иборат лингвистик комиссиянинг хулосасига кўра белгиланади.

«Марказий сайлов комиссиясининг 2005 йил 31 августдаги 12/26-сонли «Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзоднинг давлат тилини мукаммал билишини аниқлаш тартиби тўғрисида»ги махсус қарори бор. Биринчидан, Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзоднинг давлат тилини мукаммал билишини аниқлаш учун лингвистик комиссия томонидан таклиф этилган мавзу бўйича 2 варақдан кўп бўлмаган ёзма топшириқ ёзади. Иккинчидан, лингвистик комиссия томонидан тавсия этилган 3 саҳифадан ошмайдиган матнни ўқийди. Учинчидан, лингвистик комиссия таклиф қилган мавзу бўйича камида 15 дақиқа давомида омма олдида нутқ сўзлаш талаб этилади», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар