ҚР Президентининг Жамбил вилоятига амалий ташрифи видеоси эълон қилинди

Фото:
ТARAZ. Кazinform – Ақорда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Жамбил вилоятига амалий ташрифи акс этган видеолавҳани эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон Республикаси Президенти амалий ташриф билан Жамбил вилоятига борди.

Қ.Тоқаев ёзувчи Шерхан Муртаза ҳайкали пойига гул қўйганидан сўнг зиёлилар билан суҳбатлашди.

Сўнг Давлат раҳбари Шерхан Муртаза номидаги Тараз Халқаро инновация институти Талабалар уйида таълим муассасаси ўқитувчи ва талабалари билан учрашди.

Байзақ тумани, Мирзатай қишлоғидаги «Аулие Ата Феникс» паррандачилик фабрикаси цехларида бўлди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Жамбил вилоятига амалий ташрифи чоғида Байзақ тумани Талас қишлоғида жойлашган «Қостобе-2019» қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперативи фаолияти билан танишди.

Давлат раҳбари оддий қишлоқ аҳолиси ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Қостобе қишлоғида шахсий ёрдамчи фермер хўжалиги юритаётган фуқаронинг хонадонига ташриф буюрди.

Байзақ тумани Сарикемер қишлоғида барпо этилган янги поликлиниканинг фаолияти билан танишди.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Кўҳна Тараз» тарихий-маданий мажмуасида жойлашган Жамбил вилояти ҳунармандларининг кўргазмасини бориб кўрди.

Сўнгги хабарлар