ҚР Президентининг Туркияга ташрифи доирасида 14 та ҳужжат имзоланди

None
None
ANKARA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркияга ташрифи доирасида 14 та ҳужжат имзоланди. Kazinform Ақордага асосланиб уларнинг рўйхатини тақдим этади.

Қозоғистон ва Туркия расмий делегациялари давлатлар раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:

1. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат архивлари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома.

2. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Президенти аппарати ҳузуридаги Алоқа бошқармаси ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро қўшма юк ташиш тўғрисидаги келишув.

4. Қозоғистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида хизматлар савдоси тўғрисидаги шартномага Техник топшириқ.

5. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш ва божхона назорати тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисидаги келишув.

6. Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёси қўмитаси ҳамда Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ўртасида ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

7. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини ва муҳофазаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишув.

8. Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Туркия Республикаси Саноат ва технологиялар вазирлиги ўртасида ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум.

9. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий разведка соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома.

10. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий архивлар, ҳарбий тарих, музейшунослик ва ҳарбий нашрлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги баённома.

11. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув.

12. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида кинематография соҳасида ўзаро англашув меморандуми.

13. Қозоғистон Республикаси Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги ва Туркия Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро англашув меморандуми.

14. Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ва Туркия Республикаси Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазирлиги ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми.


Сўнгги хабарлар