ҚР Президентининг телерадиокомплекси ва «TPS» АА ҳамкорлик ва ахборот алмашишга келишиб олдилар

None
ASTANA. Kazinform – Бугун Астанада Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомплекси Исроилнинг «Tazpit Press Service» ахборот агентлиги билан ҳамкорлик меморандумини имзолади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Меморандумни Қозоғистон Республикаси Президенти телерадиокомплекси бош директори Раушан Қажибаева ва «Tazpit Press Service» АА матбуот хизмати бош директори Амотц Эяль имзолади.

Ҳужжат медиа-контент алмашинуви, қўшма медиа ишлаб чиқариш, инсон капиталини ривожлантириш, миллий ва халқаро миқёсда ўзаро тарғибот йўналишларида ўзаро шериклик алоқаларини ўрнатишга қаратилган.

Президент ТРК бош директори Р.Қажибаеванинг сўзларига кўра, маданий-гуманитар алоқалар халқлар ва давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Р. Қажибаева таъкидлаганидек, «Ахборот соҳасидаги ўзаро фаолият бунга хизмат қилмоқда. Шу нуқтаи назардан, ахборот материаллари алмашиш, қўшма лойиҳалар яратиш, турли тадбирларни ёзиб олиш ва тақдим этиш бўйича ҳамкасблар тажрибасини ўрганиш мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди».

photo

Ўз навбатида, «TPS» АА бош директори А.Эяль Қозоғистон оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигига эътибор қаратди ва бугун имзоланган меморандум «Қозоғистон ва Исроилнинг икки етакчи медиакомпанияси ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик йўлидаги қадам сифатида қаралиши»ни айтди.

Бугун имзоланган ҳамкорлик меморандуми Президент Телерадиокомплексининг «Saudi Press Agency», «Trend», «Yonhap», «Armenpress» каби етакчи хорижий медиа компаниялари билан тузган халқаро шартномалари қаторига қўшилди.

Малумот учун:

Қозоғистон Республикаси Президентининг телерадиокомплекси Қозоғистоннинг энг йирик медиакомпанияси ҳисобланади. Унинг таркибига Jibek Joly республика телеканали, Silk Way халқаро телеканали, Kazinform ХАА ва Ҳужжатли филмлар маркази киради.

«Tazpit Press Service» АА – 2010 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Исроилнинг энг йирик ахборот агентлигидир. У мамлакат ва минтақада ахборот материалларини ишлаб чиқиш ва тарқатишни таъминлайди.

photo

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар